Ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш бўйича саралаш натижалари

№ 01-51/5018    "."    ноябрь  2018 йил

Вазирлик ва идораларга
(рўйхат бўйича)

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танлов асосида саралаш натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

“Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва Махсус эксперт гурухининг 2018 йил 30 октябрдаги 10-сон ва 31 октябрдаги 11-сон баёнлари бўйича якуний хулосасига асосан илмий стажировка дастурининг презентацияси (тақдимоти)ни ўтказган 1-иловада келтирилган номзодлар рўйхати рад этилганлигини билдиради.

Махсус эксперт гурухининг 2018 йил 02 ноябрдаги 12-сон баёни бўйича умумий якуний хулосасига асосан қуйидагилар.

Шу жумладан:

мазкур хатнинг 2-иловасида келтирилган номзодлар рўйхати маъқулланди ҳамда молиялаштириш учун тавсия этилди;

Тошкент Давлат техника Университети таянч докторанти Ташбулатов Шерзод Бахтиярович ҳамда Иммунология ва инсон геномикаси институти томонидан тавсия қилинган номзод, стажёр тадқиқотчиси Розиметов Рамазан Жоласбаевичлар Вазирликнинг жорий йил 25 октябрдаги 01-16/4785-сонли мурожаат хати ва расмий веб-сайтида эълон жойлаштирилганлиги билан илмий стажировка дастурининг презентацияси (тақдимоти)ни ўтказиш санаси хабардор қилинганлиги ва презентация (тақдимот) жараёнларига етиб келмаганликлари (иштирок этмаган) учун рад этилди.

Ўтказилган танлов муҳокамалари натижасига кўра Махсус эксперт гуруҳи номзодлар тақдимотини ҳар томонлама, қўйилаётган масаланинг долзарблиги, натижадорлиги, аниқлиги, тадқиқотчининг тажрибасини кўриб чиқиб, мазкур Низом талабларига мувофиқ саралаш жараёни давомида, кўпчилик ҳолатларда кузатилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида, қўшимча тарзда Сизга, қуйидагиларни тавсия қилади.

Шу жумладан:

илмий стажировка ўташга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан тавсия этиладиган номзодлар илмий стажировка дастурининг қабул қилувчи томон билан биргаликда пухта ишлаб чиқилган ва асосланганлиги, қўйилаётган масаланинг мақсад ва вазифаларининг долзарблиги, илмий ёки иқтисодий самарадорлигига, аниқлигига, замонавий илмий методологиядан фойдаланганлиги ҳамда тадқиқотчининг тажрибаси каби мезонларга алоҳида эътибор берилиши;

илмий стажировка дастурларини тасдиқлашда дастурлар ҳар бир номзод бўйича алоҳида чуқур тахлил қилинган ҳолда тайёрланиб, мавзулари бир бирини такрорламаслигига ва илмий стажировканинг илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасасининг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослигига риоя этилиши;

номзодларнинг хорижий тилларни тасдиқланган ўз дастурлари доирасида иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олишига номзодни тавсия қилган илмий тадқиқот муассасасининг маъсулиятини ошириш;

илмий стажировканинг давомийлиги бўйича узоқ муддат белгиланишини асосланганлиги ва зарур ҳолларда қисқартирилиши;

илмий стажировка учун талаб этиладиган маблағлардан яшаш харажатларини белгилашда Молия вазирлигининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сонли (Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) буйруғига асосан белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаган ҳолда тасдиқловчи хужжатлар асосида иқтисодий тежамкорлиги ва стажировка учун муайян авзалликларга (масофаси яқинлиги, қулай транспорт қатнови ёки ва шу кабилар) эгалиги, асосланган таклифлар асосида белгиланилиши мақсадга мувофиқдир.

Маълумот тариқасида, таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини жадал ривожлантириш ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг кўламли жалб қилиш, олий таълим ва илмий муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш масалалари алоҳида аҳамият касб этади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, навбатдаги ташкил этиладиган ёш олимларнинг илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танлов асосида саралаш бўйича белгиланган тартибда Низом талаблари, таклиф ва тавсияларга мос ҳолда барча тегишли маълумотлар ва хужжатларни тўлиқ, сифатли ҳамда белгиланган муддатларда тақдим қилишингиз сўралади.

Илова:_____ варақда

 

Вазир                                                                       И. Абдурахмонов

 

ижрочи: С.Тахиров
телефон: (90) 989-24-05

1- ва 2- иловалар

  • 7.11.2018

  • |
  • 80

Поделится:

Прогноз погоды

Суббота
17 Ноября
На неделю
Календарь

Календарь событии

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Опрос общественного мнения
Что необходимо добавить для улучшения нашего сайта?
  • Картинки
  • Новости
  • Информацию
  • Обратная связь
  • Интерактивные услуги